Bannerlar

3 apic telefon doveriya

SO'ROVNOMA

\"Рақобат тўғрисидаги\" Қонун ҳақида қанчалик маълумотга эгасиз?

Жуда яхши танишман
Умумий маълумотга эгаман
Таниш эмасман
Бундай Қонун мавжудлигини билмайман

 2011 йил 3 октябрь, ЎРҚ-300-сонли

«БАНКРОТЛИК ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА» ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ, Қонун матнини кўриш учун шу ерга босинг

 


2012 йил 6 январь, № ЎРҚ—319-сонли
«РАҚОБАТ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ
 

Шу ерга босинг


Yangiliklar

Yangiliklar


28.05.2010
“Монополист-корхоналарни тартибга солишни такомиллаштириш” мавзусидаги йиғилиш бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида “Монополист-корхоналарни тартибга солишни такомиллаштириш” мавзусига бағишланган семинар-йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда ДАК “Ўзбекэнерго”, “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК, Истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси вакиллари, ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирок этдилар. 

16.03.2011
“Ўзбекистон Республикаси рақобат сиёсатининг устувор йўналишлари” ва “Рақобат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қабул қилиш зарурати мавзусида семинар бўлиб ўтди.

2011 йил 16 мартда “Пойтахт” бизнес-марказида  “Ўзбекистон Республикаси рақобат сиёсатининг устувор йўналишлари” ва “Рақобат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қабул қилиш зарурати мавзусида семинар бўлиб ўтди.

24.03.2011
Ўзбекистон Республикаси “Банкротлик тўғрисида"ги Қонуни талабларини бажарилишига бағишланган семинар-йиғилиш бўлиб ўтди.

2011 йил 24 март куни Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида “Банкротлик тўғрисида"ги Қонуни талабларини бажарилиши ва суд бошқарувчилари фаолиятини такомиллаштириш йўли билан уларнинг маъсулиятини ва профессионаллик даражасини ошириш” ва белгиланган устувор йўналишлар ва вазифаларга бағишланган семинар-йиғилиш бўлиб ўтди. 

30.05.2011
Қўмитада “Инсон ҳуқуқлари – энг олий қадрият” ҳуқуқий саводхонлик ойлиги ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 6 апрелдаги ПҚ-1516-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма йиллигига бағишлаб амалга ошириладиган тадбирлар доирасида жорий йилнинг апрель-май ойларида “Инсон ҳуқуқлари – энг олий қадрият” мавзусида Қўмита марказий аппарати ва ҳудудий органлари учун ўқув машғулотлари режаси ишлаб чиқилди.  

02.06.2011
“Озиқ-овқат маҳсулотлари бозорларида рақобат” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

2011 йил 2 июнда “Шодлик Палас” меҳмонхона комплексининг конференц-залида Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш Маркази томонидан “Озиқ-овқат маҳсулотлари бозорларида рақобат” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.  

23.06.2011
Рақобатни чекловчи хатти-ҳаракатлар аниқланди

Қўмита томонидан доимий равишда “Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида”ги, “Табиий монополиялар тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Реклама тўғрисида”ги Қонунлари талабларига риоя этилиши ҳамда нарх (тариф) ларни шакллантириш ва уларнинг қўлланилиши Тартибига риоя этилиши юзасидан текшириш ва таҳлиллар ўтказиб келинмоқда.

23.06.2011
Сифатсиз гўшт маҳсулоти сотилишига чек қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг махсус порталига Тошкент шаҳар, Хамза туманида яшовчи фуқаро  А.В.Косинованинг “Авиасозлар деҳқон бозори” ОАЖдаги дўкондан сотиб олган гўшт маҳсулоти сифатсизлиги ва уни алмаштириб бериш ёки пулини қайтариш тўғрисида қилган мурожаатига ижобий жавоб олмаганлиги тўғрисидаги мурожаати келиб тушди.

23.06.2011
Совуқ сув таъминотидаги муаммолар бартраф қилинди

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Шохидонтепа кўчасида истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролар ёзнинг иссиқ кунларида совуқ сув таъминотида юзага келган муаммолар юзасидан ариза билан  мурожаат қилдилар.

14.10.2011
Истеъмолчилар ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳимоясида

Жорий йилнинг 9 ойи давомида Қўмита  ва унинг ҳудудий органларига истеъмолчилардан жами 1551 та ёзма мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 3166 та ҳолатда ишонч телефонлари орқали мурожаат қилинган

04.11.2011
“Банкротлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига киритилган ўзгартишлар ва қўшимчаларнинг мақсади ва моҳиятини тушунтиришга бағишланган семинар бўлиб ўтди

2011 йил 4 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида “Банкротлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мақсади ва моҳиятини тушунтиришга бағишланган семинар бўлиб ўтди 

07.12.2011
«Рақобат тўғрисида»ги Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан мақулланди

 2011 йил 5 декабрь Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлисида «Рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кўриб чиқилди ва мақулланди. 

20.12.2011
Рақобатга қарши ҳаракатларни олдини олиш механизми такомиллашмоқда

Адлия вазирлиги томонидан хўжалик юритувчи субъектларининг рақобатни чеклайдиган битимлари (келишиб олинган ҳаракатлари)ни аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом рўйхатдан ўтказилди

06.01.2012
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш ва реклама бозорини тартибга солиш

Сурхондарё вилояти худудий бошқармасига 2011 йил давомида истеъмолчилардан турли мавзуларда жами 87 та шикоят-аризалар келиб тушган бўлиб, ушбу шикоят-аризаларнинг 81 таси истеъмолчилар фойдасига ҳал қилинди.

11.01.2012
Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни кучга кирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2012 йил 6 январда  Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонунини имзолади

13.01.2012
Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни нормаларининг мақсади ва моҳиятини тушунтиришга бағишланган семинар бўлиб ўтди

2012 йил 13 январда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни нормаларининг мақсади ва моҳиятини тушунтиришга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

23.01.2012
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида 2011 йил якунларига бағишланган кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида ҳудудий органлар раҳбарлари иштирокида 2011 йил якунларига бағишланган кенгайтирилган  ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.
 

02.02.2012
Товар ва хизматлар бозорларида рақобат рақобат ривожланмоқда

2011 йил давомида Қўмита ва унинг ҳудудий органлари томонидан 94 та товар ва хизматлар бозорларида таҳлиллар ўтказилди

16.02.2012
Истеъмолчилар мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари

Қўмита томонидан доимий равишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалий чоралар кўрилмоқда

21.02.2012
Қонунийликни таъминлаш – давр талаби

"Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг кучга кирганига ўн беш йилдан ошди. Мазкур қонун талабларига кўра, давлат истеъмолчиларнинг товар (иш, хизмат) сотиб олиши (кўрсатиши) ва ундан фойдаланиш чоғидаги ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатлайди.

21.02.2012
Асосий истеъмол товарларининг нархлари (2012 йил 20 февраль ҳолатига)

Республика бозорларида асосий истеъмол товарларининг ўртача нархлари тўғрисида маълумот

22.02.2012
Тадбиркорларга қулай шароитлар яратиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар

Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг муҳандислик-коммуникация тармоқларига (электроэнергия, иссиқлик энергияси, табиий газ ва сув-канализация) кириши (уланиши) юзасидан ўрганиш ўтказилди.

23.02.2012
Истеъмолчи ҳуқуқи қонун ҳимоясида

 Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ҳимоя қилиш давлат қўмитасининг Фарғона вилоят худудий бошқармасига Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро М.Ортиқова табиий газ учун 1,5 млн. сўм қарздорлиги мавжудлиги ҳамда ушбу қарздорлик асоссиз эканлиги тўғрисида ариза билан мурожаат қилган.

27.02.2012
Қашқадарё вилоятида рақобатни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар

 Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтган 2011 йилда жами 42 та товар бозорлари таҳлил қилинди

28.02.2012
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси янги корпоратив веб-сайт яратиш бўйича тендер эълон қилади

Веб-саҳифаларни яратувчилари диққатига!

29.02.2012
Монопол мавқега эга корхонага нисбатан тегишли ҳуқуқий таъсир чоралари кўрилди

“Элхолдинг” ИИЧБ ўқув-лаборатория жиҳозлари нархларини белгиланган муддатда декларация қилмаганлиги, ҳамда шунга кўра Қўмита томонидан берилган кўрсатмаларни бажармаганлиги сабабли унга нисбатан Қўмитанинг махсус комиссияси томонидан иш қўзғатилиб, жами энг кам иш ҳақининг 120 баробари (6714,7 минг сўм) миқдорида жарима қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинди ва мазкур қарор асосида кўрсатма берилди

06.03.2012
Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш бўйича кўрилаётган қўшимча чоралар

Ўзбекистон  Республикасининг  «Алкоголь ва тамаки  маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонуни   фуқароларнинг соғлиғини, аввало, йигирма ёшга тўлмаган шахсларнинг соғлиғини алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг зарарли таъсиридан, шу билан боғлиқ ижтимоий ва бошқа салбий оқибатлардан ҳимоя қилишга, шунингдек жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда қарор топтиришнинг ташкилий ва ҳуқуқий шарт-шароитларини яратишга қаратилгандир

07.03.2012
“Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг мазмуни ва моҳиятини тушунтиришга бағишланган минтақавий семинарлар ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси билан биргаликда “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг мазмуни ва моҳиятини тушунтиришга бағишланган минтақавий семинарлар ўтказилмоқда

09.03.2012
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида Фарғона вилоятида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

Фарғона вилояти худудий бошқармасига ўтган 2011 йилда истеъмолчилардан  111 та ёзма ва хамда 230 та оғзаки мурожаатлар  келиб тушди

13.03.2012
Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш бўйича лойиҳалар ўрганилмоқда

2012 йилнинг январь-февраль ойларида жами бўлиб 149та маҳсулот тури бўйича 35та лойиҳа кўриб чиқилди. Улардан 11таси (31,4%) халқ истеъмоли товарлари, 7 таси (20,0%) металл маҳсулотлари

15.03.2012
Корхонларни қўшимча молиявий қўллаб-қувватлаш

2012 йилнинг февраль ойида  Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, тижорат банклари ва бошқа  тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланиш, янги иш ўринларини яратиш бўйича чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқилди.

16.03.2012
50 ЙИЛ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИ БИЛАН БИРГА

 Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилинишини давлат томонидан кафолатланганлигини назарда тутувчи халқаро декларация қабул қилинганига 50 йил бўлди. Ушбу ҳужжат дунёнинг деярли барча мамлакатлари томонидан расмий тан олинган. Айнан шу сана – яъни 1962 йил 15 март – Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни деб эътироф этилди.

19.03.2012
Қўмитада ижро интизоми ва назоратни мустаҳкамлаш бўйича ҳудудий органлар ходимлари учун ўқув семинар бўлиб ўтди

Ўзбекистон  Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида Марказий аппарат ва ҳудудий органларда ижро интизоми ва назоратни мустаҳкамлаш, юридик хизматлар салоҳиятини кучайтириш ҳамда кадрлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

20.03.2012
Ўтказилаётган турли хилдаги акцияларга оид рекламалар назорати кучайтирилди!

  Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг тасдиқланган иш режасига асосан оммавий ахборот воситаларида тарқатилаётган рекламалар бўйича ўрганиш ўтказилди. 

21.03.2012
Тадбиркорлик фаоллиги индекси кўрсаткичи 2012 йилнинг февраль ойида ўсиш тенденциясини кўрсатди

Тадбиркорлик фаоллиги индекси (APIC-100) 2012 йилнинг февраль ойида 64,4 пунктга тенг бўлди, бу январь ойига (54,1) нисбатан 10,3 пунктга юқоридир.

25.03.2012
“Рақобат тўғрисида”ги Қонунини мазмуни, моҳияти ва қўллаш соҳалари ” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонунини мазмуни, моҳияти ва қўллаш соҳалари тўғрисида” мавзусида матбуот анжуманини ўтказди.

26.03.2012
Интеллектуал мулк соҳасида инсофсиз рақобат масалалари бўйича мурожаатларини қабул қилиш учун “шошилинч линия” ишга тушди

  Хўжалик юритувчи субъектлар, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектларининг интеллектуал мулк соҳасида инсофсиз рақобат масалалари бўйича мурожаатларини қабул қилиш учун “шошилинч линия” ишга тушди.

27.03.2012
Маҳаллийлаштириш паспортлари лойиҳаларини кўриб чиқиш натижалари

        Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан маҳаллийлаштириш паспортлари лойиҳаларини кўриб чиқиш давом эттирилмоқда. 2012 йилнинг 1 чорагида жами 72 та лойиҳага ҳулоса берилди.

28.03.2012
Суд бошқарувчилари фаолиятини такомиллаштиришга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

2012 йил 27 март куни Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида суд бошқарувчилари фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг маъсулияти ва профессионаллик даражасини янада оширишга бағишланган семинар бўлиб ўтди. 

30.03.2012
“Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг мазмуни ва моҳиятини кенг ёритиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар

Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунини мазмуни, моҳияти ва нормаларини кенг ёритиш бўйича тадбирлар доирасида, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.   

02.04.2012
"Хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капитали) акцияларни (улушларни) сотиб олиши устидан назорат тартиби тўғрисида Низом” ишлаб чиқилди

  "Хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капитали) акцияларни (улушларни) сотиб олиши устидан назорат тартиби тўғрисида Низом” ишлаб чиқилди

04.04.2012
Навбатдаги суд бошқарувчиларни тайёрлаш бўйича ўқув курси ташкил этилмоқда

  Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш маркази суд бошқарувчиларини тайёрлаш бўйича курслар ташкил этилганини маълум қилади.

10.04.2012
Хўжалик суди Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг қарорини қонуний деб топди

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан “Республика синов сертификатлаштириш маркази” ДК да ўтказилган текширишлар давомида амалдаги монополияга қарши қонунчилик талабларини бузилиш ҳолати аниқланди.  

10.04.2012
“Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси таркибига кирувчи корхоналар учун семинар-тренинг ташкил қилинди.

 

Монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш маркази “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси билан биргаликда компания таркибига кирувчи корхоналар вакиллари учун семинар-тренинг ўтказди.

11.04.2012
Хўжалик юритувчи субъектлар устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишда ва ташкил этиш, қўшиб юбориш ва қўшиб олишда учун олдиндан рухсат олиш механизмини белгиловчи меъёрий ҳужжатлар рўйхатдан ўтказилди

 Хўжалик юритувчи субъектлар устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишда ва  ташкил этиш, қўшиб юбориш ва қўшиб олишда олдиндан рухсат олиш  механизмини белгиловчи меъёрий ҳужжатлар рўйхатдан ўтказилди 

11.04.2012
Оммавий ахборот воситаларида тарқатилаётган рекламани тартибга солиш бўйича олиб борилаётган ишлар

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан 2012 йилнинг 1 чорагида радио ва телевидениеда жойлаштирилаётган рекламаларни "Реклама тўғрисидаги" қонун талабларига риоя этилиши юзасидан ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар натижасида 8 та ҳолатда қонун талаблари бузилиши аниқланди.

13.04.2012
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш

Аҳоли ўртасида ўтказилган кенг қамровли маърифий ишлар ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини кенг тарғиб қилиниши натижасида, монополияга қарши органларга фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар сонининг кескин кўпайиши кузатилмоқда. Мазкур ҳолат аҳолининг истеъмол маданиятини ортиши ва ўзини ўзи тартибга солувчи механизмларни фаоллашганлигидан ҳамда фуқароларнинг ваколатли давлат органларига бўлган ишончининг ортаётганлигидан далолат бермоқда.

16.04.2012
Тадбиркорлик фаоллиги индекси март ойида ўсишни кўрсатди

Тадбиркорлик фаоллиги индекси (APIC-100) 2012 йилнинг март ойида 64,4 пунктга тенг бўлди, бу бу февраль ойига (66,4) нисбатан 2,4 пунктга юқоридир.   

18.04.2012
Рақобатни ривожлантиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий база такомиллаштирилмоқда

Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни талабларини амалга ошириш мақсадида, монополияга қарши тартибга солиш ва рақобатни ривожлантириш бўйича амалда бўлган механизмни такомиллаштириш бўйича Қўмита томонидан бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда

20.04.2012
Монополлашиш даражаси индекси пасайди

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 январдаги ПҚ-1464-сонли қарори билан тасдиқланган иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизациялаш, мамлакатда ишчанлик иқлимини шакллантириш даражаси кўламларига баҳо берувчи ҳар чораклик индикаторлар Системасига мувофиқ, 2012 йилнинг 1 чораги бўйича тадбиркорликни монополлашиш даражаси ва молиявий барқарорлик индекси ҳисоблаб чиқилди (2009-2011 йилларнинг мос даврларига нисбатан).

23.04.2012
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида 2012 йилнинг 1-чорагининг якунларига бағишланган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтдифаолияти

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида ҳудудий органлар раҳбарлари иштирокида 2012 йилнинг 1 чораги якунларига бағишланган кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.  

25.04.2012
Қўмита томонидан почта алоқаси тизимини такомиллаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда

Қўмита томонидан почта хизматлари истеъмолчилари учун кўрсатиладиган хизматлар сифати ва даражасини  янада ошириш мақсадида амалдаги қоида ва тартибларга  тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш учун  ушбу соҳада мавжуд бўлган норматив-ҳуқуқий база ўрганилмоқда.

01.05.2012
Корхонларни молиявий қўллаб-қувватлаш дастурлари бажарилмоқда

 

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, тижорат банклари ва бошқа тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланиш, янги иш ўринларини яратиш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастурлари республиканинг барча минтақаларидаги 1000 га яқин корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш учун инвестициялар киритишни назарда тутади. 

01.05.2012
Биржа савдолари орқали сотилаётган юқори ликвидли ва монопол маҳсулотлардан фойдаланиш имкониятлари кенгаймоқда

 

Қўмита томонидан хўжалик юритувчи субъектлар ва кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини биржа савдолари орқали сотилаётган юқори ликвидли ва монопол маҳсулотлардан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтириш борасида маълум ишлар амалга оширилмоқда

07.05.2012
МДҲ давлатларини монополияга қарши Давлатлараро Кенгаши ҳузуридаги Реклама бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 8-чи йиғилиши бўлиб ўтди

Қўмита вакиллари жорий йилнинг апрель ойида МДҲ давлатларини монополияга қарши Давлатлараро Кенгаши ҳузуридаги Реклама бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 8-чи йиғилишида иштирок этдилар.