SO'ROVNOMA
\"Рақобат тўғрисидаги\" Қонун ҳақида қанчалик маълумотга эгасиз?
|
|
2011 йил 3 октябрь, ЎРҚ-300-сонли
«БАНКРОТЛИК ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА» ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ, Қонун матнини кўриш учун шу ерга босинг
|
2012 йил 6 январь, № ЎРҚ—319-сонли
«РАҚОБАТ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ
Шу ерга босинг
|
|
|
|
Boshqarmalar
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
02.03.2010 й.
N ПҚ-1293
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА
РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Монополияга қарши ишларни тартибга солиш ва рақобатни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 26 февралдаги ПФ-4191-сон Фармонига мувофиқ ҳамда иқтисодиётни монополиядан чиқариш, рақобат муҳитини ривожлантириш ва иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш борасидаги ишларни фаоллаштириш мақсадида:
1. Қонун ҳужжатларида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 февралдаги ПФ-4191-сон Фармонида зиммага юкланган мажбуриятлар ҳамда ваколатларни сўзсиз таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятининг энг муҳим вазифалари деб ҳисоблансин.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ташкилий тузилмаси, шунингдек унинг марказий аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;
монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий органларининг намунавий тузилмаси ҳамда бошқарув ходимларининг чекланган сони 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси марказий аппарати ходимларининг чекланган умумий сони 87 киши, шу жумладан, бошқарув ходимлари - 60 кишидан иборат қилиб белгилансин.
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ўз ваколати доирасида қабул қиладиган қарорларининг вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият органлари, муассасалар ва ташкилотлар, мулкчилик шаклидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг рақобатни бевосита ёки билвосита чеклаши ва монополияга қарши қонун ҳужжатлари принципларини бузиши мумкин бўлган қонун ҳужжатлари ҳамда қарорлари лойиҳалари тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида ва унинг ҳудудий органларида олдиндан экспертизадан ўтказилиши шарт.
4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари тузилган шартномаларнинг ва тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари балансида бўлган мол-мулкнинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тузилмасида, Вазирликнинг марказий аппарати бошқарув ходимлари сонини 7 нафарга кўпайтирган ҳолда, Нарх белгилаш йиғма бошқармаси ташкил этилсин.
Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Нарх белгилаш йиғма бошқармасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
монополист корхоналар, табиий монополиялар субъектлари товарлари (ишлари, хизматлари)га нарх белгилаш, монопол нархлар (тарифлар)нинг чекланган даражалари тўғрисида маълум қилиш ҳамда нархлар асоссиз оширилишининг олдини олиш масалаларида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
табиий монополиялар субъектлари ва монополист корхоналар товарлари (ишлари, хизматлари) таннархи таркибини чуқур таҳлил қилиш, уларнинг харажатларини шу жумладан маҳсулотларга энергия ва материал сарфини камайтириш йўли билан мақбуллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
товар бозорларидаги нархлар, шу жумладан, пировард истеъмолчининг маҳсулотига нархларнинг ўзгариши юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш, монопол нархлар ва тарифларнинг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик мақсадида уларнинг иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида нарх белгилашга таъсирини таҳлил қилиш;
монополист корхоналар ва табиий монополиялар субъектларининг товарлари (ишлари, хизматлари)га асоссиз равишда оширилган нархларни пасайтириш, улар томонидан ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматларни сотишнинг мақбул механизмларини белгилаш юзасидан таклифларни кўриб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ўзаро ҳаракатни таъминлаш, унинг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш.
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармасига табиий монополиялар субъектлари ва монополист корхоналар фаолиятини тақдим этилган ҳисоб-китобларнинг асосланганлиги, декларация қилинаётган нархларнинг шакллантирилиши юзасидан биргаликда текширишлар ўтказиш ҳуқуқи берилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси:
марказий аппаратни ҳамда ҳудудий органларни юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш ҳамда кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширсин;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг марказий аппарати қуйидаги манзилга жойлаштирилсин: Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 18а-уй.
8. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида" 2005 йил 2 майдаги ПҚ-66-сон қарори;
"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 майдаги ПҚ-66-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2006 йил 20 январдаги ПҚ-265-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда:
бир ой муддатда - қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
икки ой муддатда - рақобатни ҳимоя қилиш ва товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш масалалари бўйича қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
вазирликлар ва идораларнинг ўз норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштиришини таъминласин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
|
|