Bannerlar

3 apic telefon doveriya

SO'ROVNOMA

\"Рақобат тўғрисидаги\" Қонун ҳақида қанчалик маълумотга эгасиз?

Жуда яхши танишман
Умумий маълумотга эгаман
Таниш эмасман
Бундай Қонун мавжудлигини билмайман

 2011 йил 3 октябрь, ЎРҚ-300-сонли

«БАНКРОТЛИК ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА» ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ, Қонун матнини кўриш учун шу ерга босинг

 


2012 йил 6 январь, № ЎРҚ—319-сонли
«РАҚОБАТ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ
 

Шу ерга босинг


Vazifalar

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси монополияга қарши сиёсатни, рақобатни ривожлантиришни, табиий монополиялар фаолиятини тартибга солишни, иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартиришни, истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини, шунингдек реклама фаолиятини назорат қилишни амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:

монополияга қарши самарали сиёсатни амалга ошириш, монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисида ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш;

республикада рақобат муҳитини ривожлантириш учун ҳуқуқий майдонни янада такомиллаштириш, товарлар (ишлар, хизматлар) бозорларида, биринчи навбатда, ички истеъмол бозорида ва реклама соҳасида ноҳалол рақобатнинг олдини олиш, давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик, жамоат тузилмалари билан узвий мувофиқлаштирган ҳолда истеъмолчиларнинг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

иқтисодий ночор корхоналарнинг молиявий-иқтисодий аҳволини ва рақобатбардошлилигини чуқур таҳлил қилиш, хўжалик юритувчи субъектларни таркибий ўзгартириш ва уларнинг банкротлиги бўйича функцияларни амалга ошириш, таркибий ўзгартириш, санация ва банкротлик масалаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларини ифодалаш.

Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек ҳудудий орган ҳамда Монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш Маркази орқали ҳал қилади.