Bannerlar

3 apic telefon doveriya

SO'ROVNOMA

\"Рақобат тўғрисидаги\" Қонун ҳақида қанчалик маълумотга эгасиз?

Жуда яхши танишман
Умумий маълумотга эгаман
Таниш эмасман
Бундай Қонун мавжудлигини билмайман

 2011 йил 3 октябрь, ЎРҚ-300-сонли

«БАНКРОТЛИК ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА» ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ, Қонун матнини кўриш учун шу ерга босинг

 


2012 йил 6 январь, № ЎРҚ—319-сонли
«РАҚОБАТ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ
 

Шу ерга босинг


Qonunlar

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

 Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ўз фаолиятида “Рақобат тўғрисида”, “Табиий монополиялар тўғрисида”, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Реклама тўғрисида” ва “Банкротлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари талабларини бажарилиши устидан назорат қилади.
 


“Рақобат тўғрисида”ги Қонун

“Рақобат тўғрисида”ги қонун – республиканинг рақобат тўғрисидаги асосий қонуни ҳисобланиб, у соғлом рақобатни ҳимоялашга ва инсофсиз рақобатга йўл қўймасликка йўналтирилган.



“Реклама тўғрисида”ги Қонун

“Реклама тўғрисида”ги қонун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рекламани ишлаб чиқариш ва тарқатиш билан боғлиқ муносабатларни тартиблаштиради ва рекламага, уни жойлаштириш ва тарқатиш бўйича асосий талабларни белгилайди.
Қонун асосан маҳсулотнинг характери, тайёрланиш усули ва жойи, истеъмол хусусиятлари, сифати ва бошқа тавсифлари бўйича истеъмолчиларни чалғитадиган ёлғон ёки ноаниқ маълумотлар рекламасини, шу жумладан тамаки ва тамаки маҳсулотлари, алкоголли ичимликлар ва бошқалар рекламаларини тақиқлайди.



“Табиий монополиялар тўғрисида”ги Қонун

“Табиий монополиялар тўғрисида”ги қонун – Ўзбекистон Республикаси товар бозорларида табиий монополия субъектлари фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартиблаштирувчи асосий қонун.



“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун

"Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун - истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ҳуқуқий асосни таъминлайди. Мазкур қонун истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқларини белгилаб беради ва истеъмолчи сотиб оладиган, буюртма берадиган товар ёки хизматларни таклиф қилувчи бозор қатнашчиларидан ушбу қонун талабларига риоя этишни белгилаб беради. Қонун шунингдек, товар ёки хизматни тайёрловчи тўғрисида маълумот, товарнинг ёки хизматнинг кафолат муддатлари тўғрисида маълумот, нуқсонли товарни айрибошлаш шартлари тўғрисида маълумот ва ҳ.к. нисбатан аниқ шартларни белгилаб берган. Бундан асосий мақсад - истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини камситилишига йўл қўймасликдир.



“Банкротлик тўғрисида”ги Қонун

“Банкротлик тўғрисида”ги қонуннинг асосий мақсади юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкротлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.